Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Қозоғистонга барча парвозлар тикланди
Ўзбекистондан Қозоғистонга барча авиақатновлар тикланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 январидан бошлаб Тошкент-Олмаота-Тошкент, Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, Нукус-Актўбе-Нукус, Урганч-Ақтау-Урганч, Нукус-Ақтау-Нукус, Тошкент-Нур-Султон-Тошкент йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Маълумот учун, Олмаота ва Ақтўбе, Ақтау шаҳарларида бекор қилинган (2022 йил 7-13 январ кунлари) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги намойишлар туфайли дастлаб 5 январь кунидан Ақтауга мунтазам парвозлар бекор қилинди. Кейинроқ Олмаота ва Ақтўбега режалаштирилган парвозлар ҳам амалга оширилмади.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
21:43 / 23.04.2026