Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада прокурор 1000 доллар олаётганида қўлга тушди
Фарғонада ноқонуний равишда ер ажратиб бериш эвазига пора сўраган прокуратура ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмаса-да, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштиришни ваъда қилгани аниқланган. Прокуратура ходими хизмати эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ Бош прокуратура 2021 йилда Ўзбекистонда 2,8 минг нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
18:20 / 23.06.2026