Ўзбекистон | 12:00 / 21.01.2022
17868
5 дақиқада ўқилади

Франциянинг арзон нархлардаги bi1 дўконлар тармоғи энди Ўзбекистонда!

Фото: bi1

Чилонзор туманида Франциянинг халқаро Schiever компанияси яна бир bi1 дўконлар тармоғининг очилиш маросимини ўтказди. Компания гуруҳига қуйидаги брендлар киради: bi1, Auchan/Ашан ва Kiabi (иккиси ҳам франшиза остида), Schiever Déco, Hôli ва бошқалар.

Фото: bi1

Очилиш маросимида Schiever компаниясининг бош директори Винсент Пик, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелия Буше ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев сўзга чиқишди.

Фото: bi1

bi1 дўконларида сиз 13 хил янгича мукаммал ўзбекча бренд маҳсулотларидан харид қилишингиз мумкин. Барча маҳсулотлар ўзимизда, Ўзбекистонда Европа стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёнинг етакчи маҳсулотлари кўрсаткичлари билан таъм ва сифат борасида бемалол беллаша олади. Дўконда сиз исталган турдаги озиқ-овқат – сут, гўшт, ун, консерва, сабзавот, атторлик буюмлари, болалар учун товарлар ва бошқа маҳсулотларни топа оласиз.

Фото: bi1

Исмаэль Жермен, Schiever компаниясининг Ўзбекистондаги сотув ишлари бўйича директори:

«Бизнинг асосий вазифаларимиздан бири мижозлар кундалик юмушлар учун арзон нархларда керакли маҳсулотларни уйга яқин масофада бўлган ердан осон ва тез топа оладиган ёрқин, шинам ва қулай дўкон тақдим этиш эди. Биз эса буни уддаладик».

bi1 асосий концепцияларидан бири — ҳар куни арзон нархлар.

Фото: bi1

Ҳозирги кундаги пандемия авж олаётган ҳолатни инобатга олган ҳолда Schiever компанияси аҳолига янада енгиллик яратиш мақсадида хавфсиз етказиб бериш хизмати (доставка)ни йўлга қўйишни режалаштирган. Сиз эндиликда ўзингиз учун зарур бўлган маҳсулотларни уйингизга буюртма қилишингиз мумкин бўлади.

Фото: bi1

bi1 товарлари сифати учун 9 йилдан ортиқ вақт давомида Россиядаги «Ашан»да Харидлар бўлими бошлиғи Ольга Кондратьева жавоб беради:

“Ҳозирда тармоғимизда 800дан ортиқ фаол товарлар мавжуд бўлиб, ҳар бири сотувга қўйилишидан аввал бир неча босқичли сифат назорати ва лаборатория текширувларидан ўтказилади. Биз билан ҳамкорликда ишлайдиган 120та маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам 600га яқин корхоналар орасидан тендер асосида саралаб олинган. Кўриб турганингиздек, маҳсулотларимиз ўз мустақил савдо белгиси остида чиқарилгани сабаб нархлар ҳамёнбоплиги билан мижозларни мамнун эта олади”.

Фото: bi1

Винсент Пик, Schiever компанияси бош директори:

“Schiever компаниясига Францияда 1871 йил асос солинган бўлиб, ҳозирда Франция, Польша, Тожикистон ва Ўзбекистонда бир нечта супермаркетлар тармоғини бошқариб келмоқда. Бизнинг корхона оилавий бўлиб, ўзимиз бошқарувчи ва таъсисчилар ҳисобланамиз. Шунингдек, ҳозирги кунда бизда 7000 дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Асосий хусусиятларимиздан бири – биз ишлаб чиқариш жараёнини бошидан то охирига (ўз логистик ва захира омборларимиз, техникаларимиз, ускуналаримиз ва дўконларимиз мавжуд) қадар ўзимиз бошқарамиз. Фаолиятимиздаги асосий мақсад – соғлиқ учун фойдали маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳсулот сифатининг тўлиқ назоратини таъминлаш ва албатта аҳолига ҳамёнбоп нархларда тақдим этишдир”.  

Фото: bi1

Schiever компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, импорт ўрнини босиш ва хусусий савдо белгилари остида керакли маҳсулотларни тақдим этиш орқали Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг ҳар бир қатламига арзон нархларда юқори сифатли ва фойдали маҳсулотларни етказишни, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаган ҳолда янги ишчи ўринларини яратишни мақсад қилган. Компания жорий йил якунига қадар тармоқлар сонини кўпайтириб, пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам  bi1 дўконларини очишни режалаштирган.

Фото: bi1

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-мавзе, 14/1 уй

Мўлжал: Чилонзор ИИҲБ (РОВД)

Вi1 дўконларининг манзиллари: 

1. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 17-уй

2. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, 58 уй

3. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, Лутфий кўчаси, 42 уй

Сall-марказ телефони: (+998) 78−120−02−20

Instagram: @bi1.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид