bi1 дўконлар тармоғининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.
bi1 дўконлар тармоғи истеъмолчиларга рўзғорбоп дўконлар форматини таклиф қилади. Бу ерда юқори сифатли маҳсулотлар арзон нархларда сотилади. Ўзига хослиги шундаки, дўконда таниқли брендларга тегишли маҳсулотлардан ташқари, Ўзбекистондаги шахсий савдо белгили маҳсулотларнинг энг катта ассортиментини (bi1 савдо белгиси остидаги маҳсулотлар) тақдим этади. Айни пайтда bi1 дўконларида эксклюзив маҳсулотлар сони деярли 1000 га етди.

2022 йилда bi1 қандай ишлади?
Француз дўконлар тармоғининг Ўзбекистондаги фаолиятида 2022 йил муваффақиятли якунланди. Ҳар куни минглаб пойтахт аҳолиси харид учун bi1’ни танлайди. Тармоқ бўйлаб пойтахтнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 та филиал иш олиб бормоқда. Шундай филиаллардан бири энди Мирзо Улуғбек туманида ҳам иш бошлади. Филиаллар сут маҳсулотларидан тортиб болалар ва уй-рўзғор буюмларига қадар кенг турдаги маҳсулотларни тақдим этади.

Ўтган йилда француз дўконлар тармоғи Ўзбекистонда биринчи бўлиб bi1 маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни йўлга қўйди. Бунда Тожикистон экспорт учун ҳамкорлик йўлга қўйилган биринчи мамлакат бўлди.
Бундан ташқари 2022 йилда bi1 бренди Тошкент халқаро TAF – 2022 фестивалида 3 йўналишда ғолиб деб топилди. Дўконлар тармоғининг олиб бораётган фаолияти:
“Брендинг” номинациясида томошабинлар танлови асосида - олтин;
“Янги маҳсулот ёки хизматни ишга тушириш” номинациясида томошабинлар ва профессионал ҳакамлар томонидан 2 та бронза мукофотига лойиқ кўрилди.

МДҲ ва Европанинг энг яхши мутахассисларидан бири, Франциянинг Auchan гипермаркетлари тармоғида тўққиз йиллик тажрибага эга Олга Кондратьева Ўзбекистонда bi1 компаниясининг эксклюзив маҳсулотларини яратиш устида ишламоқда.

bi1’да ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар сифат назоратининг бир неча босқичларидан ўтади: татиб кўриш, лаборатория синовлари ва мунтазам ишлаб чиқариш аудити.



















