10:53 / 22.01.2022
16900

“Умра-2022”: Илк зиёратчилар Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Фото: muslim.uz

22 январ эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

“Мана шундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Муборак сафарга отланган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик сўзлари сира аримаганига гувоҳ бўлдик. Кузатиш жараёнида Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларига бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилинди”, - дейилади хабарда.

Top