Ўзбекистон | 11:38 / 25.01.2022
2636
1 дақиқада ўқилади

ССВ соҳа ходимлари ойлигидан ушлаб қолиш ҳолатларига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг турли ассоциация ва нашрларга ўз ойлик маошидан маблағ ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризалари тарқалган эди. 

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатлар ўрганилаётгани ва камчиликка йўл қўйган масъулларга тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида хабар берди.

«Тиббиёт соҳасида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, шифокор ва ҳамшираларнинг иш ҳақидан асоссиз ва «ихтиёрий» тарзда турли ушланмалар олиб қолинишига йўл қўйилмайди», дейилади хабарда. 

Соҳа ходимларидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ёки иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суд қарорига асосан йўл қўйилади.

Мавзуга оид