«Оҳангаронцемент» Алишер Усмоновга алоқадор компания ихтиёрига ўтди
«Оҳангаронцемент» АЖнинг 4 млн 837 минг 843 дона оддий ва 2133 дона имтиёзли акциялари «Akkermann Cement CА» томонидан харид қилинган. Бу компания Алишер Усмонов эгалик қиладиган ҳолдингга тегишли.

Фото: Sputnik
«Оҳангаронцемент» АЖнинг 98,6 фоиз улуши «Akkermann Cement CА» компанияси ихтиёрига ўтди. Бу ҳақда «Тошкент» республика фонд биржаси маълумотларида келтириб ўтилган.
«Akkermann Cement CА» МЧЖ Россиянинг «Akkermann Cement» компаниясига тегишли. Мазкур компанияга USM Cement, унга эса USM Holding эгалик қилади. Бу ҳолдингнинг асосчиси ва асосий акциядори – миллиардер Алишер Усмоновдир.
20 январь куни тузилган битим бўйича «Оҳангаронцемент» АЖнинг 4,83 миллион дона оддий ва 2133 дона имтиёзли акциялари «Akkermann Cement CА» томонидан харид қилинган. Битим «Газпромбанк» томонидан молиялаштирилган.
2021 йилда «Akkermann Cement CА» 4 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқарган. Компаниянинг асосий активлари Новотроицк ва Горнозаводскдаги цемент заводлари ҳисобланади.
13 январь куни «Оҳангаронцемент»нинг асосий акциядорлари ҳисобланадиган Lamanka Enterprises Limited ва Giacinttar Limited компаниялари ўз акциялари сотилишини маълум қилиб, жами 4 млн 837 минг 843 дона оддий акциянинг (98.36 фоиз) ҳар бирини 390 минг сўмдан баҳолаганди(умумий 1 трлн 886 млрд 758 млн сўм/173,8 млн АҚШ доллари).
Аввалроқ, Усмоновга қарашли бўлган“Телекоминвест” МЧЖ ва “Корус” АЖнинг «Капиталбанк»даги улуши ошганлиги маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
7,3 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон | 08:04
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
Мавзуга оид

16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин

22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди

19:54 / 08.02.2025
Алишер Усмонов Германиянинг Tagesspiegel газетасига қарши судда ғалаба қозонди

17:20 / 04.02.2025