Ўзбекистон | 09:00 / 26.01.2022
24523
4 дақиқада ўқилади

Соат 4:00 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тикланган

Республиканинг 8 ҳудудида - Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларида электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Энергетика вазирлиги республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Соат 03:50 ҳолатига республикада электр энергияси таъминоти 70 фоизга тикланган. Бунда, биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси билан таъминланган.

Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

«Тошкент шаҳри ва республикамизнинг айрим вилоятларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланган.

Бироқ, айрим носозликлар туфайли трансформатор пунктлари, подстанциялар ва кабель тармоқларида муаммолар пайдо бўлиши ва электр таъминотида узилиши кузатилган ҳолатлар бўлиши мумкин.

Шу сабабли, баъзи хонадонлар ҳали ҳам электр энергиясига уланмаган бўлиши мумкин. Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган муаммолар зудлик билан бартараф этилади», дейилади вазирлик хабарида.

2022 йил 26 январь, соат 04:00 ҳолатига:

1. Қорақалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 70 фоиз, Хонобод 100 фоиз, қолган барча туман ва шаҳарларда 10 фоиз электр таъминоти мавжуд.

3. Бухоро вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

4. Жиззах вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5 фоиз, Ғузор тумани 70 фоиз уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

6. Навоий вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

7. Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 70 фоиз электр таъминоти мавжуд;

8. Самарқанд вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз, Термиз шаҳри 100 фоиз, Термиз туман 70 фоиз, Шеробод тумани 15 фоиз, Олтинсой тумани 70 фоиз, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманлари 10 фоиз, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларида 5 фоиз электр таъминоти мавжуд;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100 фоиз, Янгиер 100 фоиз, Ширин шаҳри 100 фоиз, Боёвут 100 фоиз, Сайхунобод тумани 60 фоиз, Гулистон тумани 100 фоиз, Мирзаобод тумани 100 фоиз, Ховос тумани 100 фоиз, Оқолтин тумани 100 фоиз, Сардоба тумани 100 фоиз, Сирдарё туманида 40 фоиз электр таъминоти мавжуд;

11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95 фоиз, Бекобод шаҳар 100 фоиз, Нурафшон шаҳар 40 фоиз, Олмалиқ шаҳар 100 фоиз, Чирчиқ 80 фоиз, Оҳангарон шаҳар 100 фоиз, Бўка тумани 40 фоиз, Бўстонлиқ тумани 95 фоиз, Зангиота тумани 40 фоиз, Қибрай тумани 95 фоиз, Оҳангарон тумани 80 фоиз, Паркент тумани 80 фоиз, Тошкент тумани 80 фоиз, Қуйи Чирчиқ 50 фоиз, Ўрта Чирчиқ 20 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 60 фоиз, Чиноз 70 фоиз, Янгийўл туманида 5 фоиз электр таъминоти мавжуд;

12. Фарғона вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Мавзуга оид