Ўзбекистон | 11:00 / 29.01.2022
1198
1 дақиқада ўқилади

«MAN» юк машинаси уриб юборган велосипедчи вафот этди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Фарғона шаҳрида юк машинаси уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, 25 январь куни Фарғона шаҳри С.Аҳмад кўчасида ҳайдовчи Б.Р. исмли шахс «MAN» русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, велосипедчи А.А.ни уриб юбориши оқибатида жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида Lacetti автомашинаси чақалоғини кўтариб пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 21 ёшли аёлни уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид