Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этади
Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, шу жумладан, Шавкат Мирзиёев ҳам Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг таклифига биноан, 4 февраль куни қишки Олимпиада очилиш маросимида хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Хитой раҳбари 4-6 февраль кунлари Пекинда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади.
Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бор.
Маълумот учун: Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
08:58 / 18.02.2026
Олимпиада очилишида Украина жамоасига россиялик кўнгилли ҳамроҳлик қилди
07:29 / 18.02.2026
Қишки Олимпиада: энг кўп медал олган мамлакатлар рейтинги
18:25 / 15.02.2026