Ўзбекистон | 11:11 / 31.01.2022
8625
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида асосан қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво кутилмоқда - «Ўзгидромет»

Фото: Kun.uz

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

31 январь ва 1-4 февраль кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади.

Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача, шимолда ҳафта бошида 4 даража совуққача бўлади.

Душанбадан пайшанбагача кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади.

Жума куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат 11-14 даража илиққача, жанубда 15-17 даража илиққача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Мавзуга оид