Қорақалпоғистонда ИИВ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Ю.Р. Қорақалпоғистон ИИВ ходимига пора таклиф қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ю. Р. Амударё тумани ҳудудида жиноят содир этган. У Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ходими маёр Б.Ходжаметов пора бериш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормасдан, ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан маёр Б.Ходжаметов вазирлик раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган.
Билдиргига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жорий йилнинг 28 январ куни фуқаро Ю.Р. 20.000.000 (йигирма миллион) сўм пулларни берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Қорақалпоғистонда ИИВ ходими пора билан қўлга олинганди.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024