Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистонда талабалар учун университетларни қайта очишга рухсат берди
Муваққат ҳукуматда Олий таълим вазирлиги раҳбари этиб тайинланган Абдул Баки Ҳаққоний қизларнинг дарсларга киришига рухсат берилиши ёки берилмаслигига аниқлик киритмаган.
Афғонистоннинг бир қанча вилоятларидаги университетларда дарслар 2 февралдан тикланади. Бу ҳақда мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» ҳаракати томонидан тайинланган муваққат ҳукуматдаги Олий таълим вазирлиги раҳбари Абдул Боқи Ҳаққоний якшанба куни вазирликнинг Facebook саҳифасида эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.
«Иқлими иссиқ бўлган вилоятлардаги барча олий таълим муассасаларида дарслар далва ойининг 13-санасидан (2 февраль) тикланади. Совуқ иқлими бўлган вилоятларда дарслар хут ойининг 7-санасидан (26 февраль) бошланади», деди «Толибон» вакили. У қизларнинг дарсларга киритилишига аниқлик киритмаган.
«Ҳаммага ўтиш даври учун уч ҳафта вақт берилади, шундан сўнг ҳар бир университетда имтиҳонлар ўтказилади ва шундан кейингина янги семестр бошланади», — дея қўшимча қилди Ҳаққоний.
Афғонистонда иссиқ иқлими бўлган вилоятлар: Нангарҳор, Қандаҳор, Нимроз, Ғилмонд, Хост, Пактия, Пактика ва Лагмон.
Афғонистон университетлари ва мактабларида дарслар ўтган йилнинг август ойи охирида, «Толибон» томонидан мамлакатда ҳокимият эгаллаб олиниши ортидан тўхтатилган эди. Кичик мактаблар 19 сентябр куни қайта очилди, бироқ фақат ўғил болалар ва эркак ўқитувчиларга ўқишга рухсат берилди.
Толиблар кейинроқ мактаб ва олий ўқув юртларида синфлар ҳамда хоналарни бўлиш ва ўқитувчиларни тақсимлаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланганидан кейингина қизлар ўқув жараёнига қабул қилинишига аниқлик киритди.
Мавзуга оид
10:50
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026