Ўзбекистон | 10:02 / 01.02.2022
2613
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқ шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмалиқ шаҳрида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳар «Намуна» МФЙ ҳудудига кирувчи ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган.

Шу сабабли, 2022 йил 1 февраль куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги 377 та аҳоли истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид