Ўзбекистон | 10:53 / 01.02.2022
3337
1 дақиқада ўқилади

Январь ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этди

Фото: Getty Images

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. Йиллик кўрсаткичда (2021 йил январига нисбатан) истеъмол секторида нархлар ўсиши 9,8 фоизни ташкил этди.

2022 йилнинг биринчи ойи якунлари бўйича нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, нархлари ўртача 1,3 фоизга ошди. Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,7 фоизга ошди.

2021 йил январь ойида ойлик нархларнинг энг юқори ўсиши пуллик хизматлар (1,4 фоиз) ва озиқ-овқат маҳсулотларида (1,2 фоиз) қайд этилди, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса атиги 0,5 фоизга қимматлашди.

2022 йил январь ойида анъанавий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари ойлик нархларнинг ошишида етакчилик қилди. Мевалар нархи 2021 йил охирига нисбатан 3,1 фоизга, сабзавотлар 5,8 фоизга қимматлашди. Гўшт маҳсулотлари, аксинча, ой давомида бироз арзонлашди (0,4 фоиз).

Мавзуга оид