Ўзбекистон | 15:59 / 03.02.2022
33654
2 дақиқада ўқилади

Расман: ОТМлар офлайн таълимга босқичма-босқич қайтади

ОТМларда ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади. Шу даврда дарс машғулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади, дея маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика махсус комиссиясининг 7 февралдан анъанавий таълим шаклига ўтилишига оид қарорига изоҳ берди.

“Талабаларга қулайлик яратиш, доимий турар жойларидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштириш, талабалар-турар жойлари, ижара асосида яшайдиган талабаларнинг ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида ОТМларда ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Шу даврда дарс машғулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

Бу жараён ҳар бир олий таълим муассасасининг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати, мавжуд шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа-график асосида амалга оширилади.

Бу ҳақдаги маълумотлар ҳар бир таълим масканининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали бериб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 февралдан бошлаб ўқув юртларида таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилишини маълум қилади”, – дейилади расмий эълонда.

Таъкидлаш керак, бундан бирозгина олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов бундан бошқачароқ маълумот берган эди. У нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, барча талабалар 7 февралдан ОТМларда бошланадиган анъанавий дарсларга келиши кераклиги, фақатгина 2-семестрни 14 ё 21 февралдан бошлаши аввалдан белгилаб қўйилган талабалар бундан мустасно эканини айтганди.

Вазирлик ахборот хизмати эълон қилган юқоридаги баёнот бундан фарқ қилиши қарорлар жуда қисқа вақт ичида ўзгаргани ёки қарор қабул қилувчи ва ижро этувчилар ўртасида мувофиқлик йўқлигини кўрсатади.

Якуний қарор шу бўлдики, ОТМларда дарслар 7 февралдан 24 февралгача ҳам онлайн, ҳам офлайн шаклда давом этади. Қай бирини танлаш талабаларнинг ихтиёри, бироқ улар 24 февралдан анъанавий дарсларга қайтишлари шарт.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти