Спорт | 15:32 / 04.02.2022
15783
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Эрон чемпионати пешқадами сафига ўтди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Азизбек Амонов легионерга айланди.

Фото: ЎФА

Бухоролик ҳужумчи фаолиятини Эроннинг 8 карра чемпиони, айни дамда мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилаётган «Истиқлол» жамоасида давом эттиради.

Фото: ЎФА

«Ўтган мавсум жамоамиз таркибидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган футболчимиз Ўзбекистон миллий жамоасида ҳам дебютини амалга оширди ва иккита гол уришга ҳам эришди», - дейилади «темирйўлчилар» клуби хабарида.

Фото: ЎФА

Маълумот учун, Азизбек январь ойида Дубайда ўтган «Ал Ваҳда»га қарши ўртоқлик учрашувида ўз голи билан Ўзбекистон миллий жамоасига ғалаба келтирганди. 24 ёшли форвард сўнгги мавсум «Локо» сафида Суперлигада 26 ўйин ўтказиб, 8та голга муаллифлик қилган.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид