Ўзбекистон | 12:00 / 05.02.2022
19734
5 дақиқада ўқилади

Payme’дан катта совринлар ўйини

Фото: Payme

29 январь куни Riviera Mall’нинг марказий залида Payme компанияси томонидан ташкил этилган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди ва у ерда юзлаб гувоҳлар кўз ўнгида узоқ кутилган бош суперсовринлар ўйини ўтказилди.

Фото: Payme

Тадбир муҳити

«Кўк Чой» гуруҳининг мусиқий жўрлигида бошловчилар ушбу ҳаяжонли воқеани баҳам кўриш учун мажмуага ташриф буюрганларни фаол таклиф қилишди. Акция кўлами, қимматбаҳо совғалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бетакрор бошловчиларнинг иштироки кўпчиликнинг эътиборини тортди. Меҳмонлар орасида катта ўйин иштирокчилари ҳам, шунингдек, нима бўлаётганига қизиққан тасодифий меҳмонлар ҳам бор эди. Одамлар нафақат яратилган саҳна атрофида тўпланишди, балки Riviera СКМнинг барча 3 қаватидан бўлиб ўтаётган тадбирни томоша қилиб туришди.

Фото: Payme

Иштирок этиш шартлари ва қимматбаҳо совғалар

Payme акциясида 1- дан 5-даражагача эришган ярим миллиондан ортиқ одам иштирок этди. Илованинг ҳар бир фойдаланувчиси иштирок этиши мумкин эди. 22.11.21 дан 21.01.22 гача иштирокчилар Payme содиқлик дастурида баллар тўплашди. Баллар Payme иловаси орқали исталган транзакцияни амалга ошириш орқали тўпланиб, 100 сўм учун 1 балл тарифи бўйича ҳисобланди. 1- ва ундан юқори даражага етган барча иштирокчилар акция доирасида Яндекс.Плюсга 3 ойлик обуна учун промо-кодни, шунингдек акция ҳамкорларидан бошқа бонусларни қўлга киритдилар.

21 январь куни соат 23:59да ташкилотчилар томонидан ҳар бир иштирокчининг тўплаган баллари қайд этилди. 22 январь куни эса соат 10:00да содиқлик дастури иштирокчиларига тезкор совғаларнинг онлайн-ўйинига ҳавола кўрсатилган пуш-хабарномалар юборилди. Тўғридан тўғри Payme иловасида омадни синаб кўриш ва тезкор совғалардан бирини, жумладан, ҳамкорларнинг совғаларини, пул мукофотларини, махсус мерчларни ва техникаларни ютиб олиш мумкин эди.

22 январь кунидаги акция якунига қадар ютиб олиниши мумкин бўлган тезкор совғалардан ташқари, иштирокчилар iPhone 13 Pro Max, PlayStation 5, Дубайга икки кишилик саёҳат, Малдив оролларига икки кишилик саёҳат сингари асосий совринлар ўйинида ҳам ўз омадларини синаб кўришлари мумкин эди. Шундай қилиб, 29 январь куни тўғридан тўғри эфирда рандомайзер ёрдамида бош совринларнинг омадли соҳиблари аниқланди.

Фото: Payme

Совринли ўйин шаффофлигининг назорати

Payme акцияси ташкилотчилари танловнинг максимал шаффофлигини намойиш этишга ҳаракат қилишди: иштирокчилар жадвали, рандомайзер тасвирланган экран ва мониторлар ва ўша кутилган тугмани босадиганларнинг қўллари бир вақтнинг ўзида саҳнадаги катта экранда трансляция қилинди. «Ишга тушириш» тугмасини ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида жараённи қўшимча равишда трансляция қилувчи таклиф этилган блогерлар ва йиғилганлар орасидан танлаб олинган тасодифий одамлар босишди. Бундан ташқари, ўйинда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакили иштирок этди.

Акция Instagram тармоғида ҳам тўғридан тўғри эфирга узатилди, у ерда томошабинлар вақти-вақти билан рандомайзер саҳифасини янгилашни ёки трансляцияни маълум ракурслардан кўрсатишни сўрашди.

Фото: Payme

Омадлиларнинг ҳис-туйғулари

Жонли эфирда бўлиб ўтган тадбир доирасида 44 нафар суперсоврин соҳиби аниқланди. Улардан баъзилари ўз ютуқлари ҳақида билиб, вақтларини бой бермай, совғаларини олиб кетиш учун дарҳол «Riviera» СКМ марказига етиб келишди.

«Бугун менга қўнғироқ қилишди ва ютуқли ўйинда ғолиб бўлганимни айтишди. Таассуротларим чексиз, мен жуда хурсандман. Болалигимдан PlayStation’да катта завқ билан ўйнаганман. Ишхонамизда катта телевизор бор, энди ҳамкасбларим билан мана шундай вақт ўтказишни режалаштиряпман», — дея ўйин ғолиби Хуршид ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бугун менинг туғилган куним, биз кечки овқатга ўтирмоқчи бўлиб турганимизда менга қўнғироқ қилишди ва ғолиб бўлганимни айтишди. Аввалига ишонмадим, кейин қўнғироқ қилиб, аниқлик киритдим. Воқеаларнинг бундай бурилишини умуман кутмагандим, лекин бугун туғилган кунимда мўъжиза рўй берди!» – дейди iPhone 13 Pro Max соҳибига айланган Акмал.

Фото: Payme

Акция давом этади!

Барча иштирокчилар учун хушхабар: Payme’дан акция давом этади! Бундан ташқари, фойдаланувчилар томонидан тўпланган барча баллар сақланиб қолади. Компания янгиликларини компаниянинг сайти ва Instagram ва Telegram тармоқларидаги расмий саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.

Сайт: payme.uz

Инстаграм: instagram.com/payme.uz

Телеграм: t.me/payme_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид