Жаҳон | 17:59 / 05.02.2022
13226
1 дақиқада ўқилади

Польшага АҚШнинг қўшимча қўшинлари етиб келди

Аввалроқ АҚШ Германия, Польша ва Руминияга қўшимча 3 минг ҳарбий юбориши ҳақида маълум қилинганди.

Фото: Reuters

Польшага бортида америкалик ҳарбийлар бўлган биринчи самолёт келиб қўнди, деб хабар берди Польша радиоси.

Хабарга кўра, самолёт Польша жануби-шарқидаги Жешув-Ясенка аэропортига қўнган.

Дастлаб иккинчи самоёт шанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:00ларда келиши режалаштирилганди, аммо кейинроқ АҚШ рейсни якшанбага кўчиришга қарор қилди.

Аввалроқ Пентагон АҚШ Германия, Польша ва Руминияга қўшимча 3 минг ҳарбий юбориши ҳақида маълум қилганди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби улар Украина ҳудудига жойлаштирилмаслиги, шунингдек, Польша ва Руминияга доимий асосда эмас, «мавжуд вазиятга жавоб» сифатида вақтинчаликка жўнатилаётганини таъкидлаган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид