Ўзбекистон | 21:07 / 05.02.2022
46396
1 дақиқада ўқилади

Президент Юнусобод ҳокими нега ишдан олинганини айтди

Юнусобод туман ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов дарахт экиш режасини бажармагани учун ишдан кетган. Бу ҳақда президент фаолиятига оид «Менимча» телелойиҳасида айтилди.

Фото: KUN.UZ

Кўрсатувда президент иштирокидаги 2 феврал кунги видеоселектор йиғилишидан лавҳалар кўрсатилди. Шавкат Мирзиёев дарахт экиш ишларига совуққонлик билан қараётганларни танқид қилди. Президентнинг айтишича, Юнусобод туман ҳокими кузги дарахт экиш режасини бажармаган.

«Юнусобод куз мавсумида 20 мингдан ортиқ мевали дарахт экиш режасини бор-йўғи 43 фоизга бажаргани учун туман ҳокими ишдан олинди», деди президент. Шавкат Мирзиёев бу истеъфо қолганларга ўрнак бўлиши кераклигини айтди.

Маълумот учун, 24 январ куни Жаҳонгир Иброҳимов ўрнига Баҳодир Абдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туман ҳокими этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 февралдаги селектор экология масалаларига бағишланган бўлиб, унда давлат раҳбари “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирини эълон қилганди.

Мавзуга оид