Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
![](https://storage.kun.uz/source/8/CN2-k2txf1dmBABrjDb1SsaR3MeO50B9.jpg)
Фото: CC0 / Simon
Афғонистонда қор кўчкиси юз бериши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bakhtar агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Дангам туманида содир бўлган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Январ бошларида Покистоннинг Мурри шаҳрида қор кўчкиси натижасида 20 нафардан зиёд одам ҳалок бўлганди.