Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда дунёдаги энг улкан йўловчи самолёти меҳмонхонага айлантирилади
Францияда утилизацияга жўнатилиши лозим бўлган Airbus A380 самолёти меҳмонхонага айлантирилади, деб хабар берди Aerotime Hub.
Хабарда айтилишича, бу иш билан Airbus собиқ муҳандиси Фредерик Делюз шуғулланади. Меҳмонхона Тулуза аэропорти яқинида жойлаштирилади.
Ҳаво кемаси 31та - стандарт икки ўринли, уч ёки тўрт кишилик ярим люкс ва иккита люкс номердан иборат бўлади.
Меҳмонхона мажмуаси таркибига шунингдек, 60 ўринли ресторан ҳам киради.
Airbus A380 —Airbus S.A.S компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дунёдаги энг улкан авиалайнер ҳисобланади. Унинг баландлиги 24, узунлиги 73 метр. Самолётнинг учта классдаги моделига 525 нафар, бир классдаги моделига 853 нафар йўловчи сиғади.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
18:39 / 29.11.2025