Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда жайрон овлаган браконьер ушланди
Овчи мотоциклида экология инспекторларидан қочиб, овлаган 1 бош жайронни ташлаб кетган. Ҳуқуқбузар кўп ўтмай ушланган.
Давлат Экология қўмитасининг хабар беришича, ҳолат 7 февраль куни Учқудуқ туманида экология бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор рейд тадбирида аниқланган. Туманнинг Шалхар овулида яшовчи фуқаро Ш.Т. Учқудуқ-Узунқудуқ йўлидан мотоциклда ҳаракатланиб келаётганда туман экология бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган. Аммо у тўхтамасдан, қочишга уриниб, мотоциклга юкланган жайронни ташлаб кетган.
Туман экология бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ҳуқуқбузар ушланиб, ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Табиатга етказилган 13 млн 500 минг сўмлик зарар ҳисобланиб, қонуний чора кўрилиши учун ҳужжатлар судга юборилган.
Мавзуга оид
09:55
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
08:58 / 07.07.2026
«Сурхон» давлат қўриқхонасида илк бор жайронлар кузатилди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026