«Афғонистон муваққат ҳукумати ўз ваъдаларини бажариши шарт» – Абдулазиз Комилов
Ўзбекистон ТИВ раҳбари асосий вазифа қўшни мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш эканлигини эслатди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон муваққат ҳукумати тан олиниши учун халқаро ҳамжамият томонидан қўйилаётган шартларга доир ўзининг кўплаб ваъдаларини бажариши шартлигини эслатди. Комилов бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири билан учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида айтиб ўтган.
«Бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик шакллангани ҳақиқат. Албатта, ушбу давлат муваққат ҳукуматини тан олиш ёки тан олмаслик борасида турлича ёндашувлар мавжуд. Ҳукуматни тан олиш масаласи – икки томонлама ҳаракатлар эвазигагина амалга ошиши мумкин. Яъни олдинга силжиш керак: муваққат ҳукумат ўз ваъдаларини бажариши шарт (ва улар жуда кўп). Булар халқаро ҳамжамият қўяётган деярли ўша шарт ва талаблардир.
Бошқа томондан эса халқаро ҳамжамият Афғонистонда амалга оширилаётган ҳар қандай ижобий қадам ва ўзгаришларни рағбатлантириши керак. Бу ҳукумат билан ишлаш, мулоқот қилиш, таъсир ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг ёндашувлари ва шартлари ҳақида маълумот бериш керак. Шу тариқа қарашларни яқинлаштириш, ўзгаришларни яхши томонга буриш мумкин.
Ўзбекистон энг оғир даврларда ҳам Афғонистон вакиллари билан алоқаларни тўхтатмади. Бугун эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Гап энергетика ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳам жиддий лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда», – деди Абдулазиз Комилов.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари халқаро ҳамжамият ҳамда Европа иттифоқининг бугунги кундаги асосий вазифаси – Афғонистонда гуманитар ҳалокат ва вазият кескинлашувининг олдини олиш эканини эслатди.
«Ўзбекистон ва Латвиянинг Афғонистон масаласидаги умумий манфаатлари халқаро ҳамжамият манфаатлари билан ҳамоҳангдир. Бу эса айни пайтда қанчалик ғайритабиий туйилмасин, Афғонистон муваққат ҳукумати позициясига ҳам мос келади. Ушбу ҳукумат мамлакатни террорчилардан тозалаш учун кўплаб чораларни амалга оширмоқда. Улар минтақавий ва халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашиш истагини билдирмоқдалар. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришимиз ва қўллаб-қувватлашимиз лозим. Шу билан бирга ўз шартларимизга амал қилиниши, зўравонликка йўл қўймаслик, терроризмнинг бартараф этилиши, Афғонистон халқи учун муносиб яшаш шарт-шароитлари яратилишини талаб қилишимиз зарур», — деди Абдулазиз Комилов.
Маълумот учун, 8 февраль куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Латвия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари ва Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бир қатор ҳужжатлар, жумладан, ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш ҳамда бандлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳаларини кўриб чиқишни жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва Латвия ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол имзоланди.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов
Жаҳон | 21:00 / 31.03.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
Фан-техника | 01:07
-
Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 00:35
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
-
Трамп инаугурациядан сўнг илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди
Жаҳон | 23:09 / 02.04.2025
Мавзуга оид

18:19 / 31.03.2025
Россия бош прокуратураси «Толибон» фаолиятига рухсат беришни сўради

00:00 / 31.03.2025
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди

16:25 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?

11:59 / 24.03.2025