Жаҳон | 17:39 / 09.02.2022
25087
1 дақиқада ўқилади

Европа ва Осиёни боғлайдиган янги кўприк қуриб битказилди

​​​​​​​Узунлиги 4608 метрли кўприкни қуриш учун 3,4 млрд евро сарфланди.

Фото: AP

Дарданелл бўғози орқали Европа ва Осиёни боғлайдиган «Чаноққала 1915» кўприги қуриб битказилди ва очилишга тайёр. Бу ҳақда Limak Holding директорлар кенгаши раиси Эбру Ўздемир маълум қилди.

Кўприк аввалроқ қуриб битказилиши мумкин эди, аммо коронавирус пандемияси натижасида хомашё етказиб бериш билан боғлиқ узилишлар туфайли қурилиш ишлари кечикди.

«Умумий қиймати 3,1 миллиард евро деб баҳоланган лойиҳа COVİD-19 таъсири ва хомашё нархларининг ўсиши сабабли 300 миллион еврога қимматлашди», — деди Ўздемир.

Кўприкнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум. Унинг умумий узунлиги 4608 метрга тенг.

Мавзуга оид