Фуқаролик кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
![](https://storage.kun.uz/source/8/YSUuoqB9NQ4lCttfM82MQ_EhldWcUMh3.jpg)
Фото: Getty Images
Президент «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Фуқаролик кодексининг 565-моддасига (транспорт воситасини ижарага бериш шартномасининг шакли) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, эндиликда автомототранспорт воситаларини электрон онлайн-аукцион орқали электрон савдо платформаси ёрдамида ижарага беришда ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
Шу билан бирга, электрон онлайн-аукцион натижалари бўйича тузилган баённома ижара шартномаси кучига эга.