Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қибрай тумани, «Алишеробод» МФЙ, Боғишамол кўчасига тортилган ерусти ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқлангани сабабли, 2022 йил 14 февраль соат 09:00 дан 17:00 гача юқорида кўрсатилган манзилдаги 320 та аҳоли хонадони ва 7 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Жорий йилнинг 11 февраль куни Зангиота ва Юқори Чирчиқда газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Зангиота туманида жами 357 та аҳоли хонадонида ва 4 та улгуржи истеъмолчи ҳамда 2 та ижтимоий соҳа объектида, Юқори Чирчиқ туманида эса жами 6452 та аҳоли хонадони ва 95 та улгуржи истеъмолчи ҳамда 9 та ижтимоий соҳа объектида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
20:10 / 15.05.2026