Жаҳон | 22:13 / 14.02.2022
28566
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украинани тарк этган депутатларга қайтиш учун 24 соат вақт берди

Маълумотларга кўра, 23 нафар депутат Украина ташқарисида. Мамлакатни шунингдек, тадбиркорлар тарк этаётгани хабар қилинган. 13 февраль куни Киевдан 20та чартер рейс учиб кетган.

Фото: president.gov.ua

Давлат бизнесга таъсир ўтказа олмайди ва ўтказмайди. Украина президенти мамлакатдан йирик бизнесменларнинг чиқиб кетишига ана шундай фикр билдирди

«Улар ўзлари учун ҳукм чиқариб бўлишди деб ўйлайман, аммо улар ўн минглаб одамлар ишлаётган ўз корхоналарига қайтишлари керак деб ҳисоблайман», — дея таъкидлади у.

Зеленский шунингдек, хорижга чиқиб кетган олий рада депутатларини 24 соат ичида мамлакатга қайтишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда давлат «жиддий хулоса чиқаришига» тўғри келади.

Аввалроқ, «Украинская правда» нашри 23 нафар депутат мамлакат ташқарисида эканлигини хабар қилганди.

Газета шунингдек, Украинани тадбиркорлар тарк этаётгани, биргина 13 февраль куни Киевдан 20та чартер рейс учиб кетганини ёзган. 

Мавзуга оид