22:24 / 15.02.2022
10348

3 нафар судья лавозимидан озод этилди

Судьялар олий кенгаши қарори билан яна 2 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.

Фото: Коммерсантъ

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, Кенгашнинг жорий йил 14 ва 15 февралдаги қарорларига кўра:

Андижон вилояти ЖИБ Андижон шаҳар судининг раиси – Рустамжон Тургинов ёзма аризасига биноан;

Самарқанд вилояти ЖИБ Жомбой туман судининг раиси – Мамаюсуб Шерйигитов ёзма аризасига биноан;

Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси – Шерзод Неъматов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилояти ЖИБ Хонқа туман судининг раиси – Меҳрибон Ҳасанова;

Навоий вилояти ФИБ Кармана туманлараро судининг раиси – Шерали Тоғаев интизомий жавобгарликка тортилган.

Top