Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсидаги ”газ-заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилади
Фарғона водийсидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 15 февраль куни соат 13:00 дан 16 февраль куни соат 06:00 гача фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, 7-боб 58-банди ҳамда улгуржи ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинмоқда.
Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШлар тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтиши маълум қилинмоқда.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
08:45 / 23.05.2026
Ер масаласидаги коррупцион тармоқ фош бўлди
20:10 / 15.05.2026