Наманганда Nexia ва Ваз-2107 ўртасида ЙТҲ содир бўлди
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 17 февраль куни соат 09:30 лар атрофида “Наманган- Косонсой” 4R112 автомобил йўлининг 5-километрида 1993 йилда туғилган фуқаро Nexia русумли автомобилини Наманган-Косонсой йўналиши томон бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўлдан келаётган, 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган ВАЗ 2106 автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Nexia автомобили ҳайдовчиси “ўнг тизза қопқоғи” синиши ташхиси билан, ВАЗ 2106 автомашинаси ҳайдовчиси эса “чап болдир суягининг ёпиқ синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, ВАЗ 2106 автомашинаси салонида бўлган йўловчи “бош мия чайқалиши” ташхиси билан шифохонага ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024