Наманганда 1-синф ўқувчиларини изза қилган ўқитувчи ишдан олинди
У 6 нафар ўқувчини уйга вазифани қилиб келмагани сабаб турғизиб қўйиб қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, ўз телефонига тасвирга олган.

Фото: Видеодан кадр
Вилоят халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синфида юз берган.
Ушбу синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқариб, қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг телеграмига юборган.
Қайд этилишича, Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдуғофуровларга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланган, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилган.
“Вилоят Халқ таълими бошқармаси таълим-тарбия борасида бундай ҳолатларни қўллаш умумэътироф этилган мезонларга мутлақо зид деб баҳолайди ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги чора-тадбирларини кўриб боради”, – дейилади муносабатда.
Аввалроқ, Марҳамат тумани 72-ИДУМ ўқитувчилари ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар қаршисида кечирим сўрашга мажбур қилинган.
Унинг ортидан туман ҳокими ўринбосари, туман ХТБ мудираси ва мактаб директори ишдан олинган, туман ҳокимига эса ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган эди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

14:01 / 24.05.2025