Зарафшон миллий табиат боғи Экология қўмитаси тизимига ўтказилади

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Зарафшон миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида жойлашган, умумий майдони 2426,2 гектар бўлган Зарафшон миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидан Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Давлат экология қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган Зарафшон миллий табиат боғини қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланади.
Республика комиссияси:
Зарафшон миллий табиат боғининг балансидаги барча мол-мулки ва бошқа объектларини, шу жумладан, унинг питомнигидаги ҳайвонларини хатловдан ўтказади;
Зарафшон миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда Давлат экология қўмитасига қабул қилиниши-топширилишини таъминлайди.
Давлат экология қўмитаси йил якунига қадар:
- Фанлар академияси билан биргаликда табиий объектлар мониторинги юритилиши ва илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилишини;
- Зарафшон миллий табиат боғининг моддий-техник таъминотини яхшилаш чоралари кўрилишини;
- Бухоро буғулари учун яшаш жойларини яхлит сақлаш, дарёда сув сатҳининг пасайиши натижасида қирғоқларидаги тўқайзорларга бўлаётган салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритилишини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин

19:25 / 08.02.2024
“Болаларимга ўргатиш учун ўзим ўргандим” – 3 фарзанди ҳам президент мактабида ўқиётган она ҳикояси

20:30 / 10.10.2023
«Зарафшон» миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди

20:35 / 25.11.2022