Солиқ қўмитаси кешбэк тўлашни 21 февралдан кейин бошлайди
Давлат солиқ қўмитаси 1 фоизлик кешбек қачон қайтарилиши масаласига аниқлик киритди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
2022 йил 1 январдан QR-кодли харид чекларини «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 фоизлик кешбэкка эга бўлмоқда.
Сотиб олинган товарлар қайтарилганда тадбиркорлик субъектларида харид чекларига тузатиш киритиш имконияти мавжудлиги ва улар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача этиб белгиланганини инобатга олган ҳолда, кешбэк суммаси 21-25-саналарда қайтарилиши маълум қилинди.
«Яъни, январь учун февраль ойининг 21-25-саналарида, февраль учун эса март ойининг 21-25-саналарида кешбэк қайтарилади», дейилади хабарда.
Билдирилишича, агар чек бермаслик ҳолатлари юз берса «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» бўлими орқали хабар бериш мумкин. Мурожаатчига ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи мукофот сифатида тўлаб берилади.
Маълумот учун, тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.
Аввалроқ, ДСҚ 16 мингга яқин чеклар учун кешбэкни техник ходимлар рўйхатдан ўтказгани боис бекор қилганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

13:21 / 02.03.2025
Январда қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани маълум қилинди

18:05 / 03.01.2025
Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилади

16:20 / 30.12.2024
Ҳудудлар даромадининг маҳаллий бюджетда қоладиган миқдори белгиланди

08:10 / 30.12.2024