Ғарбнинг биринчи жавоби: Германия «Шимолий оқим-2» сертификациясини тўхтатишини эълон қилди
Канцлер бу борада Германия федерал иқтисодиёт вазирлигига кўрсатма берди.
Германия Россиянинг «Шимолий оқим-2» газ қувури учун сертификацияни бекор қилади. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шолц маълум қилди.
Шолц иқтисодиёт вазирлиги раҳбариятига «Шимолий оқим-2» оператори сертификациясини тўхтатиш учун керакли назорат органига мурожаат қилишни сўраган. «Албатта, бу техник жараён, лекин сертификацияни тўхтатиш учун зарур. Бу сертификатсиз «Шимолий оқим-2» ишга туширилмайди», деди Шолц.
Россия Европага газ етказиб берувчи асосий давлат ҳисобланади.
«Шимолий оқим-2» орқали Россиядан Европага катта миқдорда газ экспорт қилиш кўзланган. У ҳали ишга тушгани йўқ ва бу айнан Германия бевосита назорат қила оладиган оператор ҳисобланади. Унинг охирги манзили ҳам айнан Германия. Россия гази АЭСларидан воз кечаётган Германия учун муҳим энергетик хомашё ҳисобланади.
Германия канцлери Олаф Шолц Россияга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлаётгани учун кўп танқид қилинаётганди. Унинг Вашингтонга ташрифи давомида бир неча марта «Шимолий оқим-2» тақдири ҳақида сўрашди, аммо канцлер мужмал жавоб билан кифояланганди. Шундай бўлса-да, Германия Россия ДХР ва ЛХРни мустақил деб тан олганига биринчи бўлиб реакция билдирди - канцлер бу қарорни қатъий қоралади.
Россия ДХР ва ЛХРни мустақил деб тан олгач, Ғарб Россияга қарши санкциялар тайёрламоқда. Хусусан, Байден америкаликларга ДХР ва ЛХРга инвестиция киритиш тақиқланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:00 / 22.11.2024
ГСДП яна Олаф Шолц номзодини ГФР канцлери лавозимига таклиф қилади
15:36 / 18.11.2024
Трюдо Шолцнинг Путинга қўнғироқ қилиш қарорини қўллаб-қувватлади
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
10:36 / 16.11.2024