Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январ ойида 14 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди
Январ ойида 14 046 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 811 тага ошган.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар:
- “Lacetti-Gentra” - 4 216 дона;
- “Damas” - 3 652 дона;
- “Cobalt” - 3 393 дона;
- “Nexia T-250” - 713 дона;
- “Spark” - 323 дона;
- махсус енгил автомобиллар - 1 749 дона.
Аввалроқ, Ўзбекистонга январда 3 та давлатдан 122 та электромобил импорт қилингани хабар берилганди.
Январь ойида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган: Хитой – 119 та; Эстония – 2 та; Германия – 1 та.
Мавзуга оид
17:27 / 30.05.2026
Сергели автомобил бозорида ноқонуний олибсотарларга қарши рейд: 30 кишига чора кўрилди
18:51 / 29.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
09:49 / 26.05.2026
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
08:22 / 26.05.2026