Ўзбекистон | 14:47 / 23.02.2022
18030
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Оролқумга йўл олди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонга ташрифини Мўйноқдан бошлаган Шавкат Мирзиёев айни пайтда маҳаллий аэропортда ҳудуд фаоллари билан учрашувни якунлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти айни пайтда Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилган ишларни кўриш учун Оролқумга йўл олган.

Қўшимча қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ сафаридан кейин навбатдаги манзили Шуманай тумани бўлиши мумкин.

Маълумот учун, давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи 3 кун давом этиши маълум қилинган.

Бундан олдин Орол денгизининг қуриган тубига ҳаводан сепилган уруғлар униб чиққани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид