Жаҳон | 15:54 / 24.02.2022
34285
2 дақиқада ўқилади

«Фашистлар каби тонгда ҳужум қилишди» – Зеленский душман жиддий талафот кўрганини айтди

Фото: Getty Images

Украина президенти Владимир Зеленский Россия мамлакат ҳудудига бостириб кирганидан кейин ОАВ учун брифингда чиқиш қилди.

«Ҳарбийларимиз кескин олишувларда иштирок этишмоқда, армиямиз етарлича кучли. Душманга кескин қаршилик кўрсатяпмиз, улар жиддий йўқотишларга учради. Украинага шарқдан, шимолдан, жанубдан ва ҳаводан ҳужум қилишмоқда. Биз аллақачон ватанни ҳимоя қилиш қўлидан келадиганларга қурол беряпмиз. Имкони борлардан касалхонага бориб қон топширишни сўраймиз.

Тадбиркорлар украиналиклар фойдасига ишлаши керак. Қўлига қурол олиб, ватанни ҳимоя қилувчи фуқароларга қарши Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан киритилган санкциялар бекор қилинади. Бугундан бошлаб Украина ва Россия тарихнинг бошқа-бошқа томонларида. Россия давлати зулм йўлидан бормоқда, аммо кўп нарса рус халқига боғлиқ. Россия билан дипломатик алоқаларимиз узилди.

Россиядаги виждонини йўқотмаган одамларнинг ҳар бири намойишга чиқиб, Украинага қарши урушга қаршилик қилиши вақти келди. Россия пасткашларча тонг саҳардан ҳужум қилди. Худди иккинчи жаҳон урушида фашист Германияси каби», деди Зеленский.

У украиналиклардан Россиядаги қариндошлари, жамоатчилик вакиллари бўлган танишларига вазият аслида қандай эканини айтиб беришни сўради.

Мавзуга оид