Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди
Украина Россия билан дипломатик муносабатларни узди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Фото: Lori
Зеленскийнинг махсус брифингда маълум қилишича, Россия Ҳитлер Германияси каби эрта тонгда ҳужум қилди.
“Россия эрта тонгда бизнинг давлатимизга қабиҳлик билан ҳужум қилди. Худди фашистлар Германияси Иккинчи жаҳон урушида қилганидек”, деди Зеленский.
Украина президенти барча фуқароларни қон донори бўлишга чақирди. Ҳарбийлар орасида ярадорлар борлиги маълум қилинди.
“Биз барчага қурол тарқатишни бошладик ва уларни ўз юртимизни ҳимоя қилиш учун ҳаммага берамиз.
Россияда виждонини йўқотмаганларнинг барчаси бу урушга қарши норозилик билдириши керак”, деди президент.
Маълум қилинишича, Зеленский ҳар соатда батафсил маълумот билан эфирга чиқади.
Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Донбассдаги ҳарбий амалиётига «бир овоздан ва қатъий жавоб беришини» ваъда қилганди.
24 февраль куни эрталаб Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Унинг мақсади - Донбасс аҳолисини “геноциддан ва Украина неонацистларининг таҳдидларидан ҳимоя қилиш”.
Мавзуга оид
19:16 / 20.01.2026
Украина бўйлаб янги зарбалар: Киевда яна 6 мингта кўп қаватли уй иссиқликсиз қолди
15:47 / 20.01.2026
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
15:08 / 17.01.2026