07:23 / 25.02.2022
6720

Сергелидан Қўйлиққа олиб борувчи кўприк ёпилди

Жорий йилнинг 25 феврал кунидан Сергели туманидан Қўйлиқ даҳасига ТҲАЙ орқали олиб борувчи кўприк ҳар икки йўналиш автомобиллар қатнови учун ёпилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, кўприк реконструкция қилиниши режалаштирилган.

Транспорт воситаларининг ҳаракатланиши янги - Қипчоқ кўчасига олиб борувчи Сергели-Қўйлиқ йўл ўтказгичидан амалга оширилади. 

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.

 

Top