Ўзбекистон | 07:35 / 25.02.2022
4680
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метроси техник носозликлар ҳақида маълум қилиб, эслатма билан чиқди

Шу кунларда Тошкент метрополитенида ҳаракатланаётган поезд эшиклари очилиб ёпилишида техник носозликлар кузатилиб, йўловчилар учун бир қанча ноқулайликларни юзага келтирмоқда. 

Фото: Kun.uz

«Тошкент метрополитени» ДУК метродан фойдаланувчи йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, эшикка тушаётган юкламаларни оширмаслик, йўловчиларга ноқулайликлар туғдирмаслик мақсадида, поезд вагонларининг эшикларига суянмасликни, эшиклар очилиши ва ёпилишига халақит бермасликни сўраган.

Бундан ташқари, эскалатордан фойдаланиш вақтида мавжуд қоидаларга амал қилиш ва тўғри фойдаланиш лозимлиги эслатиб ўтилган.

“Метрополитенда тартиб-қоидага амал қилмаслик ҳамда нотўғри ҳаракатланиш вагон эшиклари ва эскалаторларда носозликларнинг келиб чиқиши, муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келиб, ҳаракат вақтида турли ҳолатлар юз беришига сабаб бўлмоқда.

Метродан тўғри фойдаланиш сиз ва бошқа йўловчиларнинг ўз манзилига хавфсиз, қулай тарзда, ўз вақтида етиб боришига замин яратади. Барча йўловчиларни огоҳлик ва эҳтиёткорликка чақирамиз”, дейилади эслатмада.

Мавзуга оид