Ўзбекистон | 07:37 / 26.05.2022
5824
1 дақиқада ўқилади
Тошкент метросида ҳаракатланаётган поезд вагонида чироқ ўчиб қолди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метроси вагонида чироқ ўчиб қолгани ҳақида видеолар тарқалди. Пойтахт метрополитени ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, «Тинчлик» метро бекатида ҳаракатланаётган 34-йўналишли ҳаракат таркибининг вагон чироқларини электр билан таъминловчи ҳимоя автомати ишлаган.
Маълумотда айтилишича, автомат ишлаб кетиши оқибатида поезднинг битта вагонида чироқ ўчган.
“30 сониядан сўнг машинист томонидан икки бекатнинг оралиқ қисмида йўриқномага асосан автомат ёқилиб, чироқлар қайта тикланди”, дейилади хабарда.
Бундан олдин Тошкент метросида 58 ёшли эркак поезд йўлига тушиб кетганди.
Мавзуга оид
17:55 / 07.09.2024
Тунги чироқлар Алцгеймерга чалиниш хавфини оширади — тадқиқот
12:51 / 26.03.2024
830 млн сўмлик LED чироқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
13:15 / 22.12.2022
Украина билан бирдамлик: дунёдаги машҳур жойларда чироқлар ўчирилди
10:55 / 17.05.2022