Жаҳон | 03:11 / 26.02.2022
61464
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ҳам Путинга қарши персонал санкция эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин Британия ва Европа Иттифоқидан кейин АҚШ санкциясига учради. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Жен Псаки маълум қилди.
«Европадаги иттифоқчиларимизга хайрихоҳ тарзда Россия президенти Путин, ташқи ишлар вазири Лавров ва Россия Хавфсизлик кенгаши аъзоларига нисбатан санкция эълон қиламиз», деди Псаки. Санкция сабаб Путинга АҚШга кириш тақиқланади.
Оқ уй расмий вакили АҚШ Россия билан урушишни мақсад қилмаганини айтди. Шунингдек, АҚШ эҳтиёж туғилган тақдирда украиналик қочоқларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Олдинроқ Британия ва Европа Иттифоқи Путин ҳамда Лавровга қарши санкция эълон қилганди. Россия Украинага бостириб киргунига қадар ҳеч бир давлат Путинга қарши персонал санкция қўлламаган.