Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ тартибига қўшимча киритилади
“Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Тегишли низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, муқаддимадаги “ҳарбий таълим” деган сўзлар “ҳарбийлаштирилган таълим” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ёзма равишда огоҳлантирилади.
Бунда Вазирликнинг таркибий тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан номзод (шунингдек унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мувофиқ шаклда тилхат олинади.
6-бандда иккинчи хатбошидаги “Кадрлар бош бошқармаси” деган сўзлар “Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Мавзуга оид
13:32 / 21.02.2026
Энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади
11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади
13:22 / 03.03.2025
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
13:51 / 28.02.2025