Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди
“Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
▪️ хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
▪️соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
▪️ 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.
2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:
🔹хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
🔹хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм.
Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:
➖72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
➖ 62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
➖154 та тун-у кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
➖ 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025
Қатағон қурбонлари меросини тарғиб этиш бўйича дастур тасдиқланди
19:07 / 02.11.2025
Фуқаролар ҳаётига хавф туғдирадиган “заправка”лар бошқа жойга кўчирилади
13:30 / 28.10.2025