Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси микроавтобуси ҳужумга учради
Ўзбекистон элчихонасининг Харьковдан фуқароларни эвакуация қилаётган микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган. Бу маълумотни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили тасдиқлади.
«Қатор ОАВ вакилларининг мурожаатларига мувофиқ маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси томонидан Харков шаҳрида дипломатик ваколатхонага қарашли транспорт воситаси зарарлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди.
Дипломатик ваколатхона ахборотига кўра, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тезкор масалаларни ҳал этиш чоғида авторураргоҳда турган элчихона микроавтобуси шрапнел томонидан зарар кўрган.
Шу билан бирга, ҳодиса туфайли Ўзбекистон фуқаролари ва Элчихона дипломатлари жароҳатланмаган», дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ Украина ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашченко Харьков Россия қўшинларининг «Град» русумли ялпи ўқ отиш тизимининг оммавий зарбаларига дуч келганини маълум қилди. Қутқарувчиларнинг сўнгги маълумотларига кўра, шундан сўнг турли оғирликдаги жароҳатлар билан 31 киши шифохонага ётқизилган. Харьков области маъмурияти раҳбари маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Украинадаги ўз фуқароларини Польша орқали эвакуация қилмоқда. 28 февраль куни Тошкент вақти билан 17:15 да Ўзбекистон фуқаролари бўлган илк самолёт Польшадан Ўзбекистонга йўл олган.
Мавзуга оид
19:35 / 02.03.2022
«Бункерларда қолиш тавсия этилади» — Украинанинг айрим шаҳарларидан эвакуация ҳарбий ҳаракатлардан кейин амалга оширилади
13:00 / 01.03.2022
Украинада тинч аҳоли орасида қурбонлар ортмоқда. Урушнинг бешинчи куни якунлари
22:49 / 26.09.2020
Харьковдаги авиаҳалокатда омон қолган курсант ҳақида маълумот пайдо бўлди. Зеленский уни кўргани борди
19:26 / 26.09.2020