28 февраль куни, урушнинг бешинчи кунида деярли барча йўналишларда Россия армиясининг юриши секинлашди. Фақат Донбассда Украина армияси ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР республикалари айирмачилари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.
Шу билан бирга бу кунда жиддий ўзгаришлар кузатилди: Россия қўшинлари Харьковдаги аҳоли турар жойлари жойлашган кварталларга артиллерия билан ҳалокатли зарбалар бера бошлади, бу ерда 27 февраль куни Россия разведка гуруҳи қақшатқич мағлубиятга учраб, ўнлаб рус ҳарбийлари асирга тушганди. Шу вақтгача Россия қўшинлари аҳоли пунктларига оғир қуроллар билан камдан кам ҳолларда зарба бераётганди (катта эҳтимол билан Россия мудофаа вазирлигининг режаси аввалбошдан тинч аҳолига ҳужум қилмаслик бўлган).
Харьковга «Град» баравар ўт очиш тизимларидан зарба берилган. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченконинг маълум қилишича, ушбу ҳужум оқибатида ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жабрланганлар бор.
Америка ҳарбий тадқиқот институтининг (CNA) Россия йўналиши бўйича бўлими директори Майкл Кофманнинг ҳисоблашича, Россия армияси ҳамиша ўрганиб келган ишини қилмаган: «Россия армияси, биринчи навбатда, артиллерияга таянади, ва шу вақтгача бу урушда ундан фақат чекланган тартибда фойдаланилди». Унинг фикрича, Россия мудофаа вазирлиги «[ҳақиқий] ҳарбий амалиётсиз кенг кўламли бостириб кириш орқали натижага эришишга ҳаракат қилган».
Кофманнинг айтишича, бундай ёндашувдан воз кечилиши ва артиллерия кенг қўлланиши, жумладан аҳоли пунктларида, муқаррар. Унинг фикрича, Харьковга баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали ўққа тутилиши — Россия армияси «ўргатилганидек» уруш қилишга тайёрлиги аломатидир. Бу ҳолда эса тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ўсишидан қочиб қутулиб бўлмайди.
Иккинчи ўзгариш — Харьков устида Россиянинг Су-34 русумли замонавий бомбардимончи самолёти пайдо бўлди. Кофманнинг ёзишича, Россия армияси асосан ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш учун Су-25 штурмовиклари ва оператив-тактик ракеталардан фойдаланаётганди. Энди, катта эҳтимол билан, Россия қўмондонлиги жанг майдонида ва ичкари ҳудудларда авиациядан кенг фойдаланиш учун Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Украина армияси ҳарбий-ҳаво кучларига етарлича зарар етказилган деган хулосага келган.
Фронтдаги вазият ҳақида қисқача
«Медуза» жойлардаги гувоҳлар тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаётган видео ва фотолар орқали фронтдаги вазиятни таҳлил

















