Жамият | 21:25 / 28.02.2022
1800
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Nexia ҳайдовчиси вафот этди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида кўча четига тўкиб қўйилган шағалга урилган ва машина ағдарилиб кетган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 22 феврал куни Пайариқ туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Пайариқ тумани “Хоса” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб бораётган Чуқур қишлоғида яшовчи Nexia машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина кўча четига тўкиб қўйилган шағал уюмига бориб урилган ва ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида, 27 ёшли машина ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан, у вафот этган.

Қайд этилишича, туман ИИБ ЙҲХБ томонидан Пайариқ туманидаги автомактабда ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокамада ҳайдовчиларга йўлларда эҳтиёт бўлиб, қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланиш уқтирилган.

Мавзуга оид