Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косово бош вазири республикани НАТО ва ЕИга қабул қилишларини сўради
Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селакович Косовонинг НАТОга қабул қилиниши Болқон ҳудудини беқарорлаштиришини билдиради.
Қисман тан олинган Косово бош вазири Албин Курти республикани НАТО ва ЕИга қабул қилишларини сўради.
"Биз ЕИ ва НАТОга киришни истаймиз. Агар бизни қабул қилишса, бу Косово халқи, республика ҳамда бутун минтақа ва дунё учун яхши бўлади", - дея Куртининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kosovo Online портали.
Аввалроқ Косово мудофаа вазири Арменд Мехай НАТОга тезроқ қабул қилишларини ва унинг ҳудудида АҚШнинг мунтазам базасини ташкил этишни сўраганди.
Ўз навбатида, Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селакович Косовонинг НАТОга қабул қилиниши Болқон ҳудудини беқарорлаштиришини билдирди.
Косово ва Метохия автоном ўлкаси 2008 йил февралда Сербиядан мустақиллигини эълон қилган. Косовони юздан ортиқ мамлакат тан олган, 60дан ортиқ мамлакат, жумладан, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Евроиттифоқнинг беш давлати унинг мустақил бўлишига қарши чиққан.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
10:00 / 08.06.2026
Косовода бош вазир партияси сайловларда ғалаба қозонди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026