17:34 / 02.03.2022
9136

Ўзбекистонга Хитойдан янги электровоз келтирилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг “Термиз минтақавий темирйўл узели” УК Хитойдан келтирилган замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи локомотивига эга бўлди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг хабар беришича Хитой давлат ҳолдинг компанияси CRRC Group (China RailwayРольling Stock Corporation – “Хитой темир йўл компанияси”)дан Ўзбекистон иқлим шароитлари инобатга олиниб, ишлаб чиқарилган янги электровоз келтирилган.

Янги келтирилган электровоз юқори қувватга эга 2 секциядан иборат 8 ўқли йўловчи ва юк электровози бўлиб, унинг қуввати 9,600 кВт ни ташкил этади. Ушбу локомотив барча об-ҳаво шароитларида оғир юклар билан ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. Техник тавсифига кўра, мазкур турдаги локомотив тезликни соатига 120 километргача ошириши мумкин. Локомотивнинг ишлаш муддати – 40 йил. 

Электровоз TOSHIBA компанияси томонидан ишлаб чиқарилган TCMS замонавий назорат-диагностика тизими билан жихозланган бўлиб, ушбу тизим электровозни ортиқча юкланишлардан, носозликлардан ҳимоя қилади ва машинистга ўз вақтида хабар беради.

Электровоздаги электрон ускуналарининг, юқори ва паст кучланишли электр жиҳозларининг ҳолати, тормоз, хавфсизлик, радиоалоқа ва бошқа тизимларнинг созлиги бўйича монитор орқали кўрсатиб туради. Агар сафар давомида ускуналарда муаммо аниқланса, ушбу хабар ички компьютер мониторига чиқарилади ва бу ерда, шу билан бирга уни бартараф этиш чоралари ҳақида маълумот ҳам берилади.

Top